ҒАЗА

ҒАЗА — шаҳар-қалъа. Сирдарё бўйида жойлашган 7 шаҳар-қалъадан бири. Александр Суғдда Спитамен бошчили-гида қўзғолон кўтарилганидан хабар топгач, саркардаси Кратерни Кирополга жўнатиб, ўзи қароргоҳига яқин жойдаги шаҳар — Ғ. га қўшин тортган. Ғазанинг пахсадан ишланган, унча баланд бўлмаган мудофаа девори бўлган. Македон қўшини Ғазани бир ҳамла билан олиш ниятида девор атрофига шотулар ўрнатган. Бироқ мудофаачилар уларни ағдариб ташлаган. Пиёдалар ҳужумга ташланган чоғда, камончилар ва сопқончилар девор тепасидаги шаҳар мудофаачиларини ўққа тутишган. Уларга қарши ўқ отувчи мосламалардан ҳам фойдаланишган. Ўқлар ёмғири остида қолган Ғаза мудофаачилари девор тепасидан пастга тушишга мажбур бўлишган. Шунда македонлар деворга яна шотуларни қўйиб девор тепасига чиққанлар. Ғаза даги барча эр-как аҳоли Александрнинг буйруғига кўра қатл этилган; аёллар, болалар ва б. жангчиларга ўлжа сифатида берилган.

Манба: А р р и а н , Поход Александра, М.-Л., 1962.