Ғ

Ғ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз тўртинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, сирғалувчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланишига кўра унча фаол эмас, лекин ҳар қандай ундош ва унли билан ёнма-ён келади. Сўзнинг боши (ғалаба, ғарб, ғунча), ўртаси (оғиз, туғма, тўғри) ва охирида (димоғ, ёруғ, улуғ) қўлланиши мумкин. Баъзан охири ғ билан тугаган сўзларга г билан бошланадиган аффикслар қўшилганда, ҳар икки товуш ассимиляцияга учраб, қ тарзида талаффуз этилади ва шундай ёзилади: тоғ+га>тоққа, туғ+ган>туққан, тоғ+гача>тоққача. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган деярли барча ёзувларда ўзига хос белгишаклларга эга.