ҒУРБАТ

ҒУРБАТ (тахаллуси; асл номи Аб-дулла Махдум Каримберди ўғли) (1850/53 — Фарғона вилояти Бешариқ тумани — 1918) — шоир. Қўқонда Муҳаммад Алихон мадрасасида ўқиган. Ўзбек ва тожик тилларида диний-тасаввуфий ва дунёвий мавзуларда ижод қилган. Асарларининг катта қисмини лирик ғазаллар ташкил этади. Уларда дунё норасолигидан нола-фарёд қилган, илоҳий ва инсоний муҳаббатни, яхши хулқларни, илм-маърифатни улуғлаган, ярамас феъл-атворли кишиларни ҳажв қилган («Оҳким шод айла-мас…», «Қўлимда пора йўқ…», «Гуло, овораи ҳар ду жаҳон қилдинг…» ва б.). Унинг ҚўқонНаманган-Андижон саёҳатлари ҳақидаги хотиралари машҳур. Ғурбат шеърларидан девон (10 минг мисрага яқин) тузган. Унга 442 ғазал, 25 мухаммас, 12 рубоий, 7 мураббаъ, 3 марсия, 1 таърих ва 2 чорбайт кирган. «Девони Ғурбат» қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. №10067).

Ад.: Раҳматова Д., Муқимий издошлари(Ғурбатва Рожий), Т., 1978; Қайюмов П.. Тазкираи Қайюмий, Т., 1998.