ҒУНТ

ҒУНТ — Тожлкистон Республикасидаги дарё. Панж дарёсининг ўнг ир-моғи. Уз. 296 км, ҳавзасининг майд. 13,7 минг км2. Шарқий Помирдаги Жан. Аличур тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Муздуайрексой ирмоғи қуйилгунгача Ғурумди, бошгумбаз дарёси қуйилгунгача — Ирикёқ, сўнгра Яшилкўлгача Аличур деб аталади. Кўлдан оқиб чиққандан сўнг Ғунт деб ном олади ва Рушон ҳамда Шуғ-нон тизмалари орасидаги тор водийдан оқади. Ўртача йиллик сув сарфи қуйилиш жойида (Хоруғ ш.) 106 м3/сек. Ғунт бўйида Хоруғ ГЭС қурилган.