ҒУНЖАК ҒОРИ

ҒУНЖАК ҒОРИ — Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги ғор. Туритоғнинг (Зирабулоқ — Зиёвуддин тоғлари) жан. ён бағрида, 620 м баландликда жойлашган. Девон даврига оид оҳактошларда ҳосил бўлган. Ғорнинг кириш қисми Туритоғнинг ён бағрида (қудуқ шаклида, диаметри 1,5 м). Ғунжак ғори ичида, мармар ониксини қазиб олиш мақса-дида, портлаш ишлари натижасида вужудга келган (уз. 40 м ли) штольня мавжуд. Штольня орқати (уз. 11 м, эни 4—5 м, бат. 2—4 м) ғор хонасига кирилади. Хонадан ғорнинг катта хонасига борувчи йўлакча (уз. 6 м, эни 1—2 м, бал. 1,5 м) бошланади. Катта хона гумбаз шаклида бўлиб диаметри тахм. 20 м, бал. 15 м. Катта хонанинг шипида ер устига чиқиладиган (уз. 4 м, диаметр 2 м гача бўлган) бўшлиқ бор. Катта хонада кальций ва ароганит минералларидан сталактит ва сталаг-митлар ҳосил бўлиб, баъзи жойларда туташиб устунлар ҳосил қилган. Катта хонадан пастга томон йўлак-чалар тарқалган. Ғорнинг катта хонасидаги т-ра 15°, нисбий намлик 40% (июнь ойида). Ғорнинг умумий уз. 90 м, майд. 404 м2, ҳажми 3,6 минг м3 дан зиёд.