ҒУНЧА

«ҒУНЧА» — бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган журнал. муассиси: Ўзбекистон Республикаси Хатқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон мат-буот ва ахборот агентлиги, «Камо-лот» ёшлар ижтимоий ҳаракати. 1958 й. янв. дан нашр этилади. Ғафур Ғулом ташаббуси билан «Ғунча» деб аталган. Жур. 4 хил рангли бўлиб, унинг саҳифаларида болалар ижоди, талантли ва таниқли ёшлар ва кичкинтой спортчилар ҳаётидан ҳикоялар, жаҳон болалар ёзувчилари ижодидан намуналар ҳам бериб борилади, ўзбек ижодкорларининг кичкинтойларга аталган асарлари босилади. Бундан ташқари, «Ғунча» саҳифаларида болалар учун турли топ-шириқлар, бошқотирмалар бериб турилади, танловлар ўтказилади. Жур. муҳаррирлари: А. Ирисов, С. Юну-сов, А. Бўрибоев, Я. Саъдуллаева. 1999 й. дан Ё. Раҳимова. Адади 91031 (2005).