ҒУМАЙ

ҒУМАЙ — бошоқдошларга мансуб кўп йиллик бегона ўт. Пояси силлиқ, бўйи 2 м гача ўсади. Барглари чўзиқнаштарсимон, поя учида кўп бошокли чўзинчоқ рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Июль-авг. да гуллайди ва мевалайди. Бир тупи 2—4 минггача уруг беради. Уруғи тангача қобиқли бўлиб, тупроқда 3—4 йилгача унувчанлик қобилиятини сақлайди. 30—35° оптимал т-рада яхши унади. Иддизпояси оқ ранг бўтимларга ажралган, шохланади, тарвақайлаб ўсади, 20—50 см чуқурликгача кириб боради. Ғумай иссиқсевар, 0° дан паст т-рада нобуд бўлади. Илдизпояси ва уруғидан қўпаяди. Ўрта Осиёнинг сугориладиган ерларида кенг тарқалган. Сабзавот ва мева экинзорларида, айниқса, ғўза орасида кўп учрайди. Шунинтдек, суғориш шохобчалари бўйларида ва б. ерларда ўсади. Ғумай тарқалган жойларда ҳосилдорлик 50% гача камаяди.

Кураш чоралари: кетма-кет 2—3 агротехник ва кимёвий (далапон б-н) тадбирларни биргаликда қўшиб олиб бориш; илдизларни қуритиш учун ёзда ерни кесакли қилиб шудгорлаш; чуқур кузги шудгор; экинларни ўз вақтида чуқур культивация қилиш, ерга беда экиш; Ғ. илдизларини териб олиш.