ҒУЛОМОВ Яҳё Ғуломович

ҒУЛОМОВ Яҳё Ғуломович (1908.1.5 — Тошкент — 1977.10.1) — тарих-чиархеолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1958), тарих фанлари д-ри (1950), проф. (1955). Тошкентдаги Ўзбекистон эрлар билим юрти (инпрос) ни (1926), самарқанддаги Ўзбекистон Пед. академиясини (1930) тугатган. Тошкент пед. техникумида ўқитувчи (1931 — 32). Илмий фаолияти 1933 й. дан бошланган. Ўзбекистоннинг қад. ва санъат ёдгорликларини муҳофаза қилиш комитети (Узкомстарис)да илмий ходим, илмий котиб (1933 — 40). СССР ФА Ўзбекистон филиали, Тарих, тил ва адабиёт ин-ти археология бўлими мудири (1940—43). 1943 й. дан Ўзбекистон ФА Тарих ва археология ин-ти қад. ва ўрта асрлар тарихи бўлими мудири, айни вақтда ин-т директори вазифасини бажарувчи (1956 — 59). Шунингдек, у Тошкент педаго-гика интида «Ўзбекистон тарихи ва археологияси»дан махсус маърузалар ўқиган, 1936 й. дан бир неча археологик экспе-дициялар (Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва б.) га раҳбарлик қилган. 1938 — 50 й. ларда хоразм археологияэтнография экспедиция бошлиғининг ўринбосари сифатида қатнашиб, Хоразмнинг суғорилиш, деҳқончилик ва шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳамда ривожланиш тарихи бўйича и. т. ишлари олиб борган. Ғ. Ўзбекистонда тарих ва археология соҳалари бўйича ўзига хос бай-налмилал илмий мактаб яратган. Унинг Зарафшон ва Фарғона водийларида, шунингдек, Тошкент воҳасида олиб борган и. т. лари Ўзбекистонда, тош, энеолит ва жез даври, унинг моддий-маданият ёдгорликларини ўрганишга катта ҳисса бўлди. У, айниқса, Тошкент тарихи ва унинг ёдгорликларини тадқиқэтишга алоҳида аҳамият берган. Тошкент канали бўйлаб, Тўйтепада махсус археологик тадқиқотлар ўтказган. 1966 й. даги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатиш бўйича шаҳарда бошланган улкан қурилишлар муносабати билан Тошкентнинг археологик обидаларини қайд этиш ва ўрганиш мақса-дида махсус Тошкент археология экс-педициясшт ташкил этган. «Хива шаҳ-рининг ёдгорликлари» (рус тилида, 1941 й.), «Қуйи Зарафшон водийсида иб-тидоий маданият ва суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши» (рус тили-да) каби асарлар ёзган. «Ўзбекистон тарихи» (4 ж. ли), «Самарқанд тарихи» (2 ж. ли), «Бухоро тарихи»нинг асосий муаллифларидан. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2002). Республикада Ғуломов хотирасига бағишланган «Акад. Я. Ғуломов ўқишлари»ни ўтказиш илмий анъанага айланган. Тошкентдаги кўчалардан бири ҳамда Ўзбекистон ФА Археология ин-тига Ғуломов номи қўйилган.

Ас: Хоразмнингсуғориш тарихи, қадимги замонлардан ҳозиргача, Т., 1959; История оро-шения Хорезма с древнейших времен до наших дней, М, 1957.

Ад.: Яҳё Ғуломович Ғуломов. Т., 1979; М уҳа м маджонов А., Яҳё Ғуломовни хотирлаб (Ўқувчиларга устозим ҳақида). Т., 2000.