ҒУЛОМОВ Улуғ Ғафурович

ҒУЛОМОВ Улуғ Ғафурович (1933. 10.1 – Тошкент – 1990.15.3) – физик олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1973). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983). Физика-мат. фанлари д-ри (1972). Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1955). Ўзбекистон ФА Физика-техника ин-тида илмий ходим (1959—62), директор ўринбо-сари (1962), Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида директор ўринбосари (1962-69), директор (196978; 1989-90), лаб. мудири (1978—90). Илмий ишлари, асосан, элементар зарралар физикаси, релятивистик ядролар физикаси, радиацион материалшунослик, активацион таҳлил ва радиоак-тив изотоплардан фойдаланиш соҳаларига оид. Ядро эмульсияларида ги-перфрагментларнинг ҳосил бўлиш механизмларини, юқори энергияли элементар зарраларнинг мураккаб яд-ролар билан ўзаро таъсирини, реляти-вистик ядроларнинг ядро билан тўқнашиши механизмларини тадқиқ этган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970). Тошкент ш. Улуғбек шаҳарчасидаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.