ҒУЛОМОВ Айюб Ғуломович

ҒУЛОМОВ Айюб Ғуломович (1914. 15.5 – Тошкент – 1986.30.5) – тил-шунос олим, ўзбек илмий грамма-тикасининг асосчиларидан бири. филол. фанлари д-ри (1958), проф. (1959). Тошкент педагогика ин-ти ўзбек тили ва адабиёти ф-тини тугатган (1936). Тошкентдаги ўрта мактаблар ва педагогика техникумларида ўқитувчи (1930—35), педагогика ин-тларида ўқитувчи, доцент, кафедра мудири (1936—57). Айни пайтда Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида катта илмий ходим (1940 — 46; 1967— 69), сектор мудири (1946 — 49), Ўрта Осиё (Тошкент) ун-ти ўзбек тилшунослиги кафедрасида доцент (1942—46), кафедра мудири (1946-86).

Ғуломовнинг илмий асарлари ўзбек тилшунослигининг фонетика ва грамматика, лексикология ва сўз ясалиши, услубшунослик ва нутқ маданияти, эти-мология ва лексикография соҳалари, ўзбек тили тарихи ва диалектологияси масалаларига бағишланган. Унинг «Ўзбек тилида келишиклар» (1941), «Ўзбек. тилида кўплик категорияси» (1944), «Содда гап синтаксиси» (1948), «Ўзбек тили морфологиясига кириш» (1953), «Феъл» (1954), «Содда гап» (1955) каби асарлари ўзбек тили илмий грамматикасининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қидди. Ғуломов ўрта мактабларнинг 5—9-синфлари учун «Ўзбек тили дарслига» (ўтган асрнинг 70—90-й. ларида 20 мартага яқин нашр этилган) ва олий ўқув юртлари учун «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (1961; 2нашри — 1965) каби дарслик ва бир қанча қўлланмаларнинг, 2-ж. ли «Ўзбек тили грамматика-си» (1975—76) нинг муаллифларидан биридир.

А,..’Ўзбек тилида аниқловчилар, Т., 1940; Ўэбек тилида урғу, Т., 1947; Этимологик ноаниқликлар, Т., 1975; Ўзбек тили морфем луғати, Т., 1977 (ҳамкорликда).