ҒУЛОМГАРДИШ

ҒУЛОМГАРДИШ — ичкарипан ташқарини айириб турувчи тўсиқ; ҳовли ёки қўрғоннинг дарвоза олдидаги усти берк йўлаксимон бостирма, далон. Қадимда қалъа ёки қўрғондагиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақ-садида қурилган, дарвоза олдидаги мураккаб мудофаа иншооти ҳисобланган. Қад. Юнонистон меъморли-гида лабиринт деб аталган. Кейинчалик ичкарини ғуломлар нигоҳидан пана қилувчи воситага айланган.