ҒУЛОМ ЗАФАРИЙ

ҒУЛОМ ЗАФАРИЙ (1889 – Тошкент ш. — 1938.4.12) — шоир, актёр ва драматург. Миллий мусиқали драма жанри асосчиси. Хўжа Аҳмад ва Кўкалдош мадрасаларида таълим олган (1912). Ўш ш. да усули жадид мактабини очган (1912—14). «Турон» жамияти, 1916—21 й. ларда шу номли театрда актёр ва драматург (1914). «Иш-чилар дунёси» жур. да бўлим мудири (1917 — 18). «Турон» труппаси таркибида Оқтўба фронтида бўлган, «Турк РОСТА» газ. да мудир (1920—21). бухоро мусиқа техникумида директор (1921—23), Маориф комиссарлиги «Билим кенгаши»нинг санъат шўросига раис (1923—24), «Учқун» мактабида муаллим, Ўзбек давлат киносида директор муовини, Тошкент мусиқа техникумида директор (1926). Термиз муаллимлар тайёрлаш курсида мудир (1927), Самарқанд мусиқа ва хореография санъати ин-ти директори муовини (1929 — 31). 1932 й. да ГПУ томонидан миллатчиликда гумон қилиниб, 3 й. га қамалиб, ,1936 й. да қайтиб келган. 1937 й. 29 окт. да иккинчи бор қамоққа олиниб, 1937 й. дек. да (далилсиз) отишга ҳукм қилинган. 1957 й. да оқланган. 1913 — 26 й. лар давомида 10 дан ортиқ мусиқий саҳнавий асар яратиб («Эрк болалари», «Бинафша», «Ҳалима» ва б.), уларни «опера» ёки «опе-рача» деб атаган. Унинг «Баҳор», «Бинафша», «Қуён», «Раҳимли шогирд», «Мозорликда», «Эрк болалари», «Тилак», «Татимбой ота» (1 пардали «кичик опералар»), «Ҳали-ма» (4 пардали мусиқали драма, 1918 — 21), «Бузуқлик армуғони» (3 пардали драма — 1926), «Пахтахон», «Янги одам», «Сайил ва тўй» (1936—37), «Тил билғон нарса», «Той» пьесалари бор. У «Гулёр» (1923), «Чин Темир ботир», «Кетмон чопти», «Қора кунлар» (1927), «Янги рўзғор эрлари» (1933—34), «Чин Темир» (1924), «Ёшлар энди берилмас» (1926), «Ваннайча» достонларини ёзган. Ўзбек мусиқа маданияти тарихида у мусиқий саҳнавий асарлар муаллифи, миллий мусиқа намуналари тўпловчиси ҳамда тадқиқотчиси сифатида танилган. Ғулом Зафарий ва унинг сафдошлари (Фитрат, В. Успенский, Элбек) жон-бозлиги туфайли уюштирилган илк мусиқий-фольклор экспедициялари натижасида мусиқа меросини тўплаш ва ўрганиш тизимига асос солинди: 1920-й. лар бошида Бухо-рода Танбур чизиғининг нусхаси топилЛи, 1923 — 24 й. ларда Бухоро Шашмақом», 1925 й. да Ш. Шоумаровдан Тошкент-Фарғона мақом йўллари илк бор нотага ёзиб олинди. Элбек билан Фарғонага уюшти-рилган экспедиция натижалари асосида миллий мусиқий фольклорнинг биринчи (гарчанд нота ёзу-висиз бажарилган бўлса-да) тизимли нашри — «Ашулалар» тўплами тайёрланди.

Сирожиддин Аҳмедов, Саида Қосимхўжаева.