ҒУЛЖА ТЕКИСЛИГИ

ҒУЛЖА ТЕКИСЛИГИ — ХХРнинг ғарбий қисмидаги текислик, Синь-цзянУйғур мухтор р-нида. Или дарёсининг юқори оқимидаги водийси, Борохоро тоғи ва Кетмон тоғ олди текисликлари Ғулжа текислиги таркибида. Бал. 670—800 м. Йиллик ёғин 225 мм. Или дарёси водийси, асосан, дашт ландшафтидан иборат. Тоғ олди текисликларида ҳар хил бошокли ўтлар ўсади. Катта қисми ўзлаштирилиб, суғориб деҳқончилик қилинади. Аҳоли зич жойлашган. Мевали боғлар бор.