ҒУЛ

ҒУЛ — 1) ўрта асрларда туркий халқлар ва мўғуллар қўшинининг марказида ва қанот (фланг)лар олдида, подшоҳ, хон ҳузурида турувчи махсус ҳарбий қисм. Арабча қалб дейилган. Марказда турувчи Ғул улуғ Ғул, қанотлардагиси эса кичик Ғул деб аталган. Ҳарбий юриш вақтида қоро-вул олдига ҳам Ғул қўйилган. Катта (улуғ) Ғ. га хоннинг ўзи ёки тажри-бали амирларидан бири қўмондонлик қилган;

2) бандиларнинг оёқ ва бўйнига кийгизиб қўйиладиган жазолаш асбоби; кишан.