ҒОЗЯПРОҚ

ҒОЗЯПРОҚ, тангаяпроқ — раънодошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли ўсимликлар туркуми. Асосан, Европа, Осиё, Африка ва Америкада 300 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда Сибирь Ғ. и (алхимилласи) (А. зИзтса 2ат.) тури ўсади. Бўйи 80 см гача. Баргларининг уз. 1,5—5 см, эни 2,5—6,5 см, буйраксимон ёки думалоқ буйраксимон, 7—9 бўлакчали. Косачаси 2 қават, ҳар қаватида 4 тадан косачабарглари бор. Гултожиси йўқ. Гуллари майда, яшил ёки сарғиш. Чангчилари 4 та, уруғчиси 1 та. Июльавг. да гуллаб уруғлайди. Тоғ зонасидаги зах ерлар, дарё ва сой бўйларида ўсади.