ҒОЗПАНЖА

ҒОЗПАНЖА — раънодошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда шарқ Ғ. си (Р. опепшНзЗиг.), пакана Ғозпанжа (Р. вирта Ь.), кўп қирқилган Ғозпанжа (Р. тиШШа I..), жунғор Ғозпанжаси (Р. 50оп§опса В§1.), чивиқсимон Ғозпанжа (Р. У1п>а1а ЬеЬт), ўрмаловчи Ғозпанжа (Р. гер1ап5 Ь.), осиё Ғ. си (Р. а51апса Зт.) ва б. кўплаб турлари учрайди. Осиё Ғозпанжаси ёки бе шбар гнинг бўйи 15—75 см, барглари панжасимон, арра тишли, 5—7 баргчали. Гуллари поя учидаги тўпгулга жойлашган, сариқ, диаметри 18—22 мм.

Тожбарглари косачабаргларига нисбатан 2 марта узун. Май—авг. ойларида гуллаб, уруғлайди. Тоғ ёнбағирлари-да, дарё бўйларида, ташландиқ ерларда ва қисман бедазорларда бегона ўт сифатида ўсади.