ҒОЗИЙ

ҒОЗИЙ, Муҳаммадғозий (18-а. нинг 2-ярми — Қўқон — тахм. 1818) — шоир. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Қўқондаги Мадрасаи Мирда мударрис, муфти бўлган. Акмал Хўқандийнинг яқин дўсти. Ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Фузулийни ўзига устоз билган. Шеърларининг мазмуни билан ҳам, дунёга, атроф-муҳитга муносабатини кўрсатишда, бадиий санъатлардан фойдаланишда ҳам Фузулий йўли, услубини қўллаган. унинг ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Кўпроқ лирик газаллар, таърих-шеърлар ёзган, девон тузган. Лирик шеърларида инсон қалбининг кечинмаларини, орзу-истакларини, қувонч ва қайғуларини куйлаган, чин инсоний муҳаббат, гўзаллик ва садоқат. ин-сонпарварлик ва адолатпарварликни улуғлаган.

Ғозий шеърлари 18-а. нинғ 2-ярми — 19а. бошларидаги ижтимоий ҳаётнинг ҳаққоний манзарасини кўрса-тишга, адабий ҳаётда мавжуд бўлган турли йўналишларнинг моҳиятини тўлароқ ёритишга хизмат қилади. Ижтимоий лирикасида эса ўша даврда ҳукм сурган адолатсизликдан, ҳақсизликдан, бахтсиз толеидан шикоят қилади («Букулди қоматим…», «Девонамен…» ва б.). Таърих-шеърлари асосан рубоий тарзида ёзилган бўлиб, кўпчилиги шаҳар аъёнлари. йирик амалдорларнинг вафотига бағишланган. Дидактик мавзудаги асарларида инсон фазилатларини юқори тутиш, ҳаётла камтар бўлиш, инсон қадрини ерга урмаслик, ўз қадрқимматини сақлаш зарурлиги таъкидланган. Анъанавий «ширу шакар» усулида мусаддас ва мустазод-таржеъ-бандлар ҳам ёзган; мустазодларининг айримлари оригинал усулда ёзилган.

Ғозий девонининг 4 кў,лёзма нусхаси бизгача етиб келган, улар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида (инв. №121, 6117, 2296, 11) ва Россия ФА Шарқшунослик ин-ти Санкт-Пе-тербург бўлими (инв. №109) да сақланади.

Ад.: Қаюмов А., Ғозий, Т., 1959; Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж. ли], 4-ж., Т., 1978; Қаюмов П., Тазкираи Кайюмий. Т.. 1998 Бегали Қосимов