ҒОЗИ ЮНУС

ҒОЗИ ЮНУС (тахаллуси; асл номи Юнусов Ғози Маҳаммад) (1889, Тошкент — 1942, Вологда, Россия) — драматург, танқидчи, журналист, таржимон. Бароқхон-Наврўз Аҳмад мадрасасида таҳсил олган. «Турон» труппасида иштирок этган. «Очларга ёрдам қўмитаси»да саркотиб (1917). 1918—20 й. ларда «Ишчилар дунёси» ва «Турк РОСТА»да бўлим мудири ва масъул муҳаррир. «Меҳнаткашлар товуши» газ. ташкилотчиси ва масъул муҳаррири (1919). 1920—24 й. ларда «Иштирокиюн», «Қизил байроқ», «Туркистон» газ. ларида адабий ходим, масъул муҳаррир, бўлим мудири. 1923 й. да «Муштум» жур. ни ташкил этган. Шунингдек, 1918—20 й. ларда «Нашри Ғози Юнус» хусусий нашриётини ташкил қилган ва илмий-бадиий асарларни чоп этиб. тарқатган. 20-й. лар 2-ярмида магбуотда шўро ҳукумати сиёсатини фош этувчи мақола. репортаж, ҳажвиялар эълон қилгани учун фирқадан ўчирилиб. ишдан бўшатилган. 1926—37 й. ларда «Қизил Ўзбекистон» газ. да, «Ўздавнашр»да, «Қишлоқ хўжалиги» жур. да мусаҳҳиҳ.

Ғози Юнус миллий матбуотда фаол қатнашган. У «Ғус». «Ғурт», «Қўрқоқ айёр», «Боғбон», «Тўқмоқ», «Ша-палоқ махдум» каби 30 дан ортиқ тахаллус қўллаган. У матбуотда миллий театр, драматургия. режиссу-ра, ижрочилик санъатининг дол-зарб муаммоларини кўтарган. «Заҳҳоки Морон» (4 пардали драма, 1920), «Турма хотиралари ехуд ҳақсизлик касофати» (шеърий дос-тоғқ 1917) каби асарлар муалли-фк. В. Бартольднинг «Ис.

том тари-хи», Л. Толстойнинг «Бо. талик» ва б. асарларни ўзбек тилига таржима қилган.

1937 й. ла қамоққа олиниб. Вологда вилоятига сургун қилинган. 1942 й. да очликдан вафот этгап. 1957 й. 22 янв. да окланган.

Сирожиддин Аҳмедов.