ҒОЗҒОН

ҒОЗҒОН — Навоий вилояти Нурота туманидаги шаҳарча (1975 й. дан). Яқин т. й. станцияси — Навоий (76 км). Туман маркази Нурота ш. дан 17 км ғарбда. Аҳолиси 5,9 минг киши (2004). Ғозғонда қадимдан юқори сифатли мармар қазиб олинади. Ғозғон мармари, маъмурий бинолар ва маданий оби-даларни безашда ишлатилади. «Ғозғонмармар» корхонаси, мактаблар, касалхона ва б. тиббий муассасалар бор.