ҒОЗҒОН МАРМАР КОНИ

ҒОЗҒОН МАРМАР КОНИ — Навоий вилояти Нурота туманидаги ноёб декоратив хусусиятли мармар олинадиган кон. Навоий ш. дан 65 км шим. да, Нурота тизмасининг ғарбий чеккасидаги Ғозғонтоғ тизмасида жойлашган. Кон 1935—75 й. лар мобайнида ўрганилиб, 1970 й. дан бошлаб саноат миқёсида фойдаланилмоқда. Ғозғонтов тоғлари уз. 40 км, эни 1—6 км гача бўлган, шим. гарбий йўналишда чўзилган кичик антиклиналь бур-мадан иборат. Унинг ядроси Нурота батолитининг шим.-ғарбий чеккасидаги интрузив (гранитоид) жинсларидан, қанотлари эса палеозойнинг чўкинди-метаморфик жинсларидан таркиб топган. Кесимнинг асосида сла-нецконгломератли қалин қатлам ётади ва бу қатлам пастдан юқорига қараб 6 та горизонтга бўлинади. Бу горизонтларнинг умумий қалинлиги 950—1100 м бўлиб, гранит-аплитли ва диабазли дайкалар ёриб чиққан турли рангдаги мармарлардан таркиб топган. 5горизонт маҳсулдор ҳисобланади ва унинг қалинлиги 50—220 м, ётиш бурчаги 40°. Бу горизонт КашКаш-Янги майдонида жойлашган, у ерда саноат асосида мармар қазиб чиқариш 1935 й. да бошланган. Конда 5 та май-дон разведка қилинган. Ғозғон мар-марининг физик-механик хусусиятлари: зичлиги — 2,6 г/см3, ғоваклилиги 0,8%, сув сингдириши 0,3%, қисилишга мустаҳкамлик чегараси 110 — 160 МПа, емирилиши 0,28 г/см3. Мар-мар майда донали, текис кристалли, зич, чиннисимон (баъзан ғовакли синиқб-н), ўрта қатламлидан қалин ва йирик қатламлигача. Баъзи қатламлар 0,2—0,5 дан 1 м гача ёки ундан ҳам ортиқ. Мармар кальцит (85—90%), доломит (10—15%), кварц (2—3%) доналаридан таркиб топган. Аралаш-малари — мусковит тангачалари, лей-коксен, пиритнинг майда доналаридан иборат. Қазиб олинган мармарнинг баъзи блоклари кўндалангига 0,5 — 1,0 дан 2 м гача, гоҳо ундан ортиқ бўлади. Ранги ҳар хил. тўқ кулранг ва тутун рангдан пуштигача, оч сариқ, яшил, баъзан оқ, жамп 35 хилдан ортиқ рангга эга. Ранглар нотекис тақсимланган, йўл-йўл кўринишда. Асосий ранги 5 хил: оқ (12%), пушти (14,5%), сариқ (0,5%), тутун рангли (54%) ва йўл-йўл тўқ кулранг бўлади. Рангларининг даражасига кўра 2 типдаги мармар мавжуд: оч ва тўқ рангли мармар қатламлари орасида оч ранглилар 78% ни, кулранглари эса 22% ни ташкил қилади. Конда қатлам бўйича тик ва диагональ дарзликлар системаси мавжуд. Мармарни арралаш табиий қатламлар бўйлаб амалга оширилади. Чиқиндисидан мармар майдаси, қуйма тош ва қум ишлаб чиқарилади. Ғозғон мармари нисбатан мўрт, яхши силлиқланади, ойнасимон акс беради, юқори дара-жада декоратив. Улардан биноларнинг ички ва ташқи томонларини қоплашда ҳамда электротехника маҳсулотлари и. ч. да фойдаланилади. Ғозғон мар-мари қад. дан маълум, Самарқанд ва Бухородаги масжид-биноларни қуриш ҳамда безашда ишлатилган. Ҳозирда Ғозғон мармар конининг мармари Москванинг 20 дан ортиқ метро станциясини, вок-залларини, Останкнно телеминорасининг ички қисмини ҳамда Санкт-Петербург, Киев, Ульяновск, Боку, Новосибирск, Олмаота ш. ларидаги иншоотларни безаб турибди. Тошкентдаги Навоий номидаги катта театрнинг ички ва ташқи томонларини безашда ва 1966 й. даги зилзиладан кейин қурилган деярли барча меъморлик иншоотларида Ғозғон мармаридан фойдаланилган.