ҒОЙИБОВ Жўра Ёмғирович

ҒОЙИБОВ Жўра Ёмғирович (1942.16.12, Тожикистон Республикасининг Қўрғонтепа вилояти) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2003). Ленинобод пед. ин-ститутини тугатган (1970). 1970 й. дан Қўрғонтепа вилоятининг Хўжамастон туманидаги 7-мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 1978 й. дан 26-мактабда директор. 1983 й. дан Қаш-қадарё вилоятининг Нишон туманидаги 4-мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси. «Қалб жавоҳири», «Мен сени куйлайман», «Таллимаржон бойчечаги», «Туйгулар жилоси», «Армонли дунё» шеърий тўпламлари, «Ўлиб тирилган одам» ҳикоялар тўплами муаллифи.