ҒОЙИБНАЗАР МАДРАСАСИ

ҒОЙИБНАЗАР МАДРАСАСИ — На мангандаги меъморий ёдгорлик (19-а. охири); Кўқон хонлигидаги Тўрақўрғон қозиси Ғойиб Назар ўғли томо-нидан қурилган. Мадраса тўртбурчак тарҳли, атрофи ҳужралар билан ўралган ҳовлидан иборат, шарқий томондаги ҳужралар 2 қаватли; бош тарзи пеш-тоқли, унинг икки томонидан 2-қават равоқлари кўзга ташланиб туради; бурчакларига сирти ғиштин нақшлар билан безатилган мезанали миноралар ишланган. Бино бурчакларидаги ҳужралардан дарсхона сифатида фойдаланилган, дарсхоналар гумбази қовурғали. Мадрасанинг кириш эши-гининг юқори қисмига араб ёзувида бинонинг бунёд этилган вақти ва меъ-мори, таъмирлангани қақида [сана] «1311 (мил. 1893) амали Мулла Қи-рғиз, меъмор, 1384 (мил. 1964) таъмири соний уста Фозил Намангоний»… деб битилган. Мулла Қирғиз мадрасаси қурилиши (1910) да қатнашган уста Фозил Неъматулла ўғли Намангоний ўғиллари ва шогирдлари билан бинони таъмирлаган; ҳовли усти ёпилиб, саҳна ва заллар барпо қилинган.