ҒОЯ

ҒОЯ, бадиий ғоя — адабиёт ва санъат асарлари замирида ётган эмоционал образли фикр. Ҳаётда рўй берган ёки рўй бериши эҳтимол тутилган ҳар бир воқеа ва ҳодиса адабиёт ва санъат асарларида ўз ифодасини топиши мумкин. Ёзувчи ёки санъаткор томонидан тасвир этилган шундай воқеа ва ҳодиса бадиий Ғоянинг предмети ҳисобланади. Бадиий Ғоянинг эмоционал таъсир кучи, воқеа ва ҳодисанинг муҳимлиги ҳамда уни тас-вирлаган ёзувчи ёки санъаткорнинг маҳорати билан белгиланади. Бадиий Ғоя тасвир этилган воқеа ва ҳодисанинг оддий инъикоси ёки шу воқеа ва ҳоди-садан ҳосил бўлувчи тасаввур, маъно ва мазмунгина эмас, балки игу ҳаётий воқеа ва ҳодисани муайян нуқ-таи назардан идрок ва талқин этиш натижасида юзага келган эмоционал образли фикрдир.

Шўро даври адабиётшунослиги ва санъатшунослигида Ғоя тушунчаси остида бадиий Ғоя назарда тутилган бўлсада, бу Ғояга ижтимоий-сиёсий тус берилган, адабиёт ва санъат асарларидан шўро даври мафкураси талаблари билан уйғун бўлган Ғоя гина ахта-риб келинган. Бундай Ғоя топилмаган тақдирда, у ёки бу асар муаллифи маслаксизликда, ғоясизликда айбланган. Ваҳолонки Ғоя бадиий тафаккур меваси ва шу тафаккурнинг у ёки бу асардаги воқеа тасвиридан келиб чиқувчи муайян эмоционал таъсир кучига эга бўлган образли кўринишидир.

Инсон бу дунёдаги мўъжизалардан бири Ниагара шалоласини кўриб, маҳлиё бўлиши, чўчиши ёки ҳайратга тушиши мумкин. Агар шу шалоланинг ҳайратомуз манзараси бадиий асарда муайян мақсадда тасвир этилган бўлса, ундан келиб чиқувчи эмоционал образли фикр ўқувчи ёки томошабинни фақат ҳайратга солибгина қолмай, унда бошқача фикрни, кайфиятни ҳам уйғотади. У мазкур асарни ўқиб ёки кўриб, инсон табиат кучлари олдида ожиз бир мавжудот-дир, деган фикрга келиши мумкин. Ак-синча, у ана шу даҳшатли гўзаллик ҳам Инсон учун Аллоҳ томонидан яратилган, деган юксак бир фикрга келиши ҳам табиий. У қандай фикрга келган бўлмасин, бу фикр-ху-лоса шу воқеа тасвир этилган асар замирида ётган ва муаллифнинг нияти билан боғлиқ бўлган бадиий Ғоя дир.

Бадиий Ғоя фақат муайян воқеа ва ҳодиса тасвирланган асар замирида ётади, дейиш тўғри эмас. Зеро, лирик шеъриятда воқеа ва ҳодиса тасвири эмас, балки шоирда муай-ян ҳодиса (мас, камалак тарали-ши, куёш ботиши ёки бепоен денгиз билан учрашув) туфайли туғилган ҳис-туйғу ва лирик кечинма тасвир этилади.

Сўнгги йилларда шўро мафкурасидан воз кечилгани ва шу мафкура талаблари асосида яратилган асарларга бўлган муносабат кескин ўзгаргани учун айрим адабиётшунос ва санъатшунослар Ғоянинг адабиёт ва санъат асарларидаги ўрни ва аҳамиятини рад этмоқчи бўладилар. Ҳол-буки, Ғояни бадиий фикр сифатида инкор ёки рад этиш адабиёт ва сань-атни маслаксизликка, маъносизликка олиб бориши мумкин. Шўро даври мафкурасининг бирор изи бўлмаган Шарқ адабиёти ва санъати (мас, қўшиқчилик ва рақс) да ҳам бадиий Ғоя мавжуд эди, Шарқ адабиёти ва санъати узоқ асрлардан бери халқни ана шу бадиий Ғоя асосида тарбия-лаб келди ва ҳозир ҳам тарбиялаб келмоқда. Агар бир асар замирида ётган фикр бадиий Ғояни ташкил этса, шу асар мансуб бўлган ёзувчи ижоди ёки адабий жараён замн-рида ётган фикрлар мажмуаси гоявийлик деб аталади. Шўро даври мафкураси ғоявийликка ўта сиёснй руҳ бериб, уни ғояпарастликка айлантириб юборди. Ҳолбуки, Ғоя ҳам, ғоявийлик ҳам китобхон ёки томо шабин. ёхуд тингловчининг ғашига тегмаслиги, балки унинг қалбидаги соғлом фикр ва туйғуларнинг юзага чиқишига кўмак бериши, унда эзгу интилишларни уйғотиши лозим, холос Шунинг учун ҳам адабиёт ва санъат асарларидаги Ғоя бадиий Ғоя ҳисобланади.

Ад.: Бахтин М. М., Эстетика словесного творчества. М., 1979; Хализев В. Е.. Тсория литературм, М.. 1999; ҚурбоновД., Адабиет назарияси. Т., 2004,Иззат Султон, Адабиёт назарияси. Т., 2005.

Наим Каримов.