ҒОВАКЛИК

ҒОВАКЛИК, тоғ жинсларининг ғоваклиги — тоғ жинслари ичидаги бўшлиқ (ғоваклар, ёриқ)лар йиғиндиси. Уларга суюқтик ва газлар жойлашади. Шаклига кўра ғоваклар пуфаксимон, каналсимон, ёриқсимон, шохсимон бўлади. Ғовакликнинг умумий, очиқ, ёпиқ турлари мавжуд. Умумий Ғоваклик тоғ жинслари ичидаги ҳамма ғоваклар йиғиндисидир. О ч и қ. Ғ. — ўзаро туташган ғоваклар ҳажми. Ёпиқ Ғоваклик — ўзаро туташ бўлмаган, ёпиқ ғоваклар йиғиндисидир. Нефть геол. сида фойдали ва динамик Ғ. фарқ қилинади. Фойдали Ғоваклик — суюқлик сизилаётган ғоваклар йиғиндиси. Д и – н а м и к Ғ. муайян босим ва т-рада тўйинтирадиган суюқлик ёки газлар ўтадиган Ғовакликлар ҳажми, ҳар доим умумий Ғовакликдан кичик бўлади. Ғоваклик ўлчами тоғ жинсларининг моддий таркиби билан узвий боғланган бўлиб, балчиқ. соф тупроқларда 80% гача; ч\,кинди тоғ жинслари (оҳактош, доломит, қумтошлар)да 1% дан 35% гача; вул-каноген-чўкинди тоғ жинслари (туф-қумтошлар, туффитлар)да 5—20% чамаси, магматик тоғ жинсларида 5% дан кўп эмас. Чуқурлик ортган сари тоғ жинслари (айниқса. чўкинди тоғ жинслари) Ғоваклик лиги, одатда, камая боради ва катта чуқурликларда кам аҳамиятга эга. Ғоваклик тоғ жинсларининг физик хусусиятлари: мустаҳкамлик, сиқилиш имкония-ти, электрик ва б. пара-метрларини аниқлайди. Пайдо бўлишига кўра бирламчи ва иккиламчи Ғоваклик фарқланади. Бирламчи Ғоваклик чўкиндиларнинг тўпланиш шароитига боғлиқ, чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиш жараёнида юзага келади ва аста-секин камайиб боради. Иккиламчи Ғоваклик эпигенетик жараёнлар таъсирида жинслардан минералларни эритиб ёки зарра ҳолида олиб чиқилишидан пайдо бўлган бўшлиқлар билан боғлиқ. Карбонат жинсларнинг эришидан иккиламчи Ғоваклик таркиб топади, мас, карст ҳосил бўлиши мумкин. Тоғ жинси ғоваклилиги лабораторияда турли тадқиқот усулларидан, қатламларнинг гидродина-мик тадқиқотларидан ва кон геофи-зикаси усулларидан фойдаланиб аниқланади.