ҒОЛИБЛАР

ҒОЛИБЛАР — Жиззах вилояти Арна сой туманил&ги қишлоқ. туман мар кази. Туманнингжан. да. Яқин т. й. станцияси Дўстлик (15 км), вилоят маркази (Жиззах ш.) дан 65 км шимолда. Аҳолиси 10 минг кишига яқин. Пахта тозалаш з-ди, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес корхоналари ва микрофир-малар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқтари, клуб муассасалари, маданият уйлари бор. Туман марказий касалхонаеи ва унинг бўлимлари, поликлиника, дорихона ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади.