ҒОИБИЙ

ҒОИБИЙ Абдураҳмон (1899, Марғилон — 1931, Москва) — маърифат-парвар педагог. Рус-тузем мактаби (1915), Оренбургдаги «Мадрасаи Ҳусайния» (1918), Тошкентдаги мао-риф ин-ти (1921) ни тугатган. Араб, форс, турк, рус тилларини билган. Қўқон ва Марғилон ш. ларидаги мактабларда (1919—20), Тошкентдаги ўқитувчилар тайёрлаш курсида (1921 — 23) ўқитувчи, 1-интернат мудири (1923—25), Фарғонада ўқитувчилар тайёрлаш курсида мудир (1925—26), Фарғона таълим-тарбия техникумида илмий мудир, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, округ халқ маориф бўлими, Ўзбекистон маориф халқ комиссарлигида методист (1926 — 30). 1931 й. миллатчи сифатида қамоққа олиниб, Москвага жўнатилган. «Ёзу-вимизни лотинга ўтказиш» (1930. самарқанд), «Она тили ва адабиётдан ўқитиш йўллари» (1930, Самарқанд), «Катталарни қандай ўқитиш керак?» (1930, Тошкент-Боку) ўқув қўллан-малари муаллифи. «Фарғона халқ қўшиклари»ни тўплаган.