ҒИЗО

ҒИЗО, Ал-Ғизо, Ғизаҳ — Мисрдаги шаҳар, Нил дарёси соҳилида, Қоҳира ш. яқинида жойлашган. Ғизо муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,2 млн. киши (1996). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Мамлакатнинг муҳим савдо (асосан, ғалла савдо-си) маркази. Тамаки, радиотехника ва машинасозлик саноати корхоналари мавжуд. Шаҳардан жан.-ғарбда дунёга машҳур қад. Миср эҳромлари — Хеопс (бал. 146,6 м), Хефрен, Микерин, шунингдек, Катта Сфинкс (ҳаммаси мил. ав. 3-минг йилликнинг 1-ярми) сақланган. Туризм ривожланган.