ҒИЁСИДДИН ТУҒЛОҚ

ҒИЁСИДДИН ТУҒЛОҚ — Деҳли султонлиги ҳукмдори (1320—25). Туғлоқийлар сулоласи асосчиси. Хи. тжийлар сулоласи вакили. Аловуддин Хил-жий ҳукмронлиги даври (1296— 1316) да мўгуллар билан муваффақиятли кураш олиб борган. Сарой амалдорларининг султон носируддин Хисравшоҳга қарши фит-наси натижасида тахтга ўтирган. Мулкдорларни ўз томонига ағдариб олиш мақсадида аловуддин томонидан тортиб олинган ерларни эгаларига қайтарган. Хилжийлар сулоласининг сўнгги вакилларининг ўзаро курашлари натижасида заифлашган давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаган, солиқларни йўлга қўйган. Суғориш иншоотлари барпо этиш билан қ. х. нинг ривожланишига имкон берган.