ҒИШТЛИ МАСЖИД

ҒИШТЛИ МАСЖИД — Қўқондаги меъморий ёдгорлик (20-а. боши). Хонақоҳ ва айвондан иборат бўлиб, маҳаллий усталар томонидан пишиқ ғиштдан қурилган. Айвон шифти ислимий нақшлар билан безатилган, қизил ва яшил ранглардан кўпроқ фойдаланилган. 12 та қиррадор ёғоч устун (2 қатор) юқориси ўзига хос турли шаклдаги нақшлар билан беза-тилган.