ҒИШТБАНД

ҒИШТБАНД — 12-а. гидротехника иншооти — сув омборининг тош тўғони қолдиғи. Самарқанд вилояти Кат-тақўрғон туманидаги Жом қишлоғи яқинидан топиб текширилган. Бу ин-шоот аҳоли ўртасида Ғиштбанд (ғиштдан қурилган тўғон) номи билан юритилиб, Зарафшон тоғ тизмаларининг ғарбий этакларидан оқиб тушадиган Омондарасойда қурилган. У йўнилган тоғ тошлари ва сувга чидамли махсус қурилиш қоришмаси билан ишланган. Иншоот сойнинг энгтор жойига ўрнатилган бўлиб, тўғоннинг бал. 9 м, устки қисмининг уз. 24,5 м, асоси 10 м; қалинлиги юқорисида 5,5 м, асосида 9 м. Ғ. нинг сув тўпланадиган ички томони тик, ташқариси зинапоя шаклида. Ғиштбанд туфайли ўз вақтида Омондарасой ичида чуқ. 9 м., уз. 700 м, эни иншоот олдида 25 м ва юқори — шарқий томонида 100 м катталикдаги сув омбори ҳосил бўлган. Сойнинг қишки оқими ва баҳорги сел сувлари сув омборига тўпланиб. қарийб 300 минг куб метр ҳажмдаги сув жамғарилган. Ғиштбанд иншооти туфайли Самарқанд ва Нахшаб (Қарши) оралиғидан ўтган қад. кар-вон йўли ёқасида мустаҳкам қалъа қад кўтарган. Қалъанинг харобалари ҳоз. вақтда Каттатепа деб юритилади. У Ғ. дан 5 км ғарбда, Жом қишлоғи яқинида жойлашган. Жом қишлоғи атрофида 250—300 га ер майдони суғорилиб, обод этилган. Сув омборини лойқа босиш, ин-шоот эса нураш оқибатида ишдан чиққан.