ҒИЛДИРАК

ҒИЛДИРАК — машина ва механизмларнинг айланма ҳаракатни узатиш ёки бошқа ҳаракатга ўзгартириб бериш учун хизмат қиладиган детали. Гупчакка ўрнатилган диск ёки спи-цали чамбарак шаклига эга. Ғилдирак машина ёки механизм ўқида эркин айланиши еки унга маҳкамлаб ўрнатиб қўйилиши (ўқ билан бирга айланиши) мумкин.

Ғилдирак инсониятнинг илк кашфиётларидан бири. У тахм. мил. ав. 4 мин-гинчи йиллар ўрталаридан олдин маълум (Месопотамия). Суриладиган юк остига қўйиладиган ёғоч ғалтакмолани илк Ғилдирак деб ҳисоблаш мумкин. Дастлабки Ғилдирак тўғридан-тўғри ўққа ўрнатилган дискдан иборатбўлган. Мил. ав. 2 мингинчи йилларга келиб Ғилдирак анча такомиллашди: аввал спицали, кейинчалик гупчакли ва қайрилма гардишли Ғилдираклар яратилди, кейинчалик Ғилдирак мустаҳкамлигини ошириш мақ-садида темирдан ясалган гардишлар қўллана бошланди. Дастлаб, Ғилдирак фақат пишиқ ёғочдан ясалган ва, асосан, арава, чархпалак; замбилғалтак (қ. Замбия) учун ишлатилган. Ўзбекистон ҳудудида Олтинтепа қад. шаҳар ҳаробасидан топилган 4 Ғ. ли (тегарчикли) сопол араванинг мил. ав. 4—2-а. ларга оидлиги аниқланган. техника ривожланиб, автомобиль, вело-сипед ва паровоз пайдо бўлгач, шинали ва темир Ғ. лар ишлатила бошлади. Ғилдирак фақат транспорт воситаларининг ҳам таянчи, ҳам ҳаракатлантириш воситасигина бўлиб қолмай, балки кулолчиликда, тегирмонлар, турбиналар, станоклар ва б. да ҳаракатни бир турдан иккинчи турга айлантириш ёки тезлигини ўзгартириш учун ҳам қўлланади (қ. Тишли ғилдирак).