ҒИЖМАЛОС

ҒИЖМАЛОС, ғичмалос — говзабондошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Бўйи 10—40 см, шохланган пояси тукчалар билан қопланган. Барглари тухумсимон, уч қисми тўмтоқ ёки ўткир қиррали. Гуллари майда, гажак тўпгулга йиғилган, косача барги 2 мм, гул тожиси оқиш, майда, тож найчаси 2—3 мм. меваси 4 бўлакли ёнғоқча. Уруғи тухумсимон, усти ялтироқ, текис ёки сал ғадир-будир. Май—июнда гуллаб, июнь—июлда уруғлайди. Ўзбекистонда, асосан, Бухоро ва Қорақалпоғистонда тарқалган. Тошлоқжойларда ва тоғ ёнбағирларида ўсади. Экинлар орасида бегона ўт сифатида ҳам учрайди. Таркибида гелиотрин, лазиокарбин ва б. алкалоидлар бор. Заҳарли.