ҒИЖДУВОН

ҒИЖДУВОН — Бухоро вилояти Ғиж-дувон туманидат шаҳар (1972 й. дан), туман маркази. Бухоро ш. дан 49 км шим.-шарқда, Бухоро воҳасининг юқори қисмида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Қизилтепа (17 км). аҳолиси 38,6 минг киши (2003). Ғиждувон топонимининг келиб чиқиши ҳақида маҳаллий аҳоли орасида турли ривоятлар мавжуд. Шулардан «Киш тувон» («киш» тожикча экин экувчи, «ту-вон» — манзил), яъни экин экадиган деҳқонлар манзили ёки «Ғужудеҳон» — кўп қишлоклардан ташкил топган жой маъносида изоҳлайдилар. Шаҳар ҳудуди ва унинг атрофи қад. дан деҳқончилик ривожланган ҳудуд ҳисобланган.

Ғиждувон манбаларда қишлоқ сифатида 10-а. лардан бошлаб тилга олинади. 15 — 18-а. ларда Ғиждувон беклигининг маркази бўлган. Подшо Россияси мустамлакачилиги даврида ҳам Ғиждувон йирик иқтисодийижтимоий марказлардан ҳисобланган. 19-а. охири — 20-а. бошларида Ғиждувонда 15 та масжид, 55 хусу-сий мактаб ва мадраса, 3 та ҳаммом, 300 дан ортиқ савдо дўконлари, 24 жувозхона фаолият кўрсатган. Шаҳарда пахта тозалаш, мева-сабзавот кон-серва, ғишт, пиво ва яхна ичимликлар з~длари, «Бухоротекс» тўқи-мачилик корхонаси, МТП, автокорхоналар, қурилиш ташкилотлари, гилам тўқиш, пойабзал ф-калари, миллий кулолчилик, қандолатпазлик, кулолчилик, новвойхоналар. деҳқон бозори, маданий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Ғиждувон Буюк ипак йўли яқинида жойлашганлнгидан . \ унар-мандчилик қадимдан ривожланган. Шаҳар кулолчилик. темирчилик, заргарлик, каштачилик буюмлари. ҳолвапазлик маҳсудотлари билан машҳур.

Умумий таълим мактаблари. линеи, қурилиш ва тиббиёт касб-ҳунар коллежлари. туман марказин кугубхонаси, маданият уйлари, клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боги. музейлар бор. Стадион. спорт саройн ва б. спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, аеллар консультацияси. дорихона ва б. тиббий муаесасалар аҳолига хизмат кўрсатади.

Ғиждувон муҳим транспорт йўллари ёқасида жойлашган. Бухоро ва вилоятнинг бошқа йирик шаҳарларига автобуслар қатнайди. Шаҳарла 10 дан зиёд тарихий меъморий обидалар бор. Шулардап Абдухолиқ Ғижлувоний масжиди ва мақбараси (12а.). Улуг-бек мадрасасн (1432 — 33). Тошмасжид ва Деҳқонобод хоиақоси (15 —16-а..тар), Хожа Соктаре масжиди (17а.), Чорсу масжиди ва б. машҳур.

Исроил Назаров. Умар Рашидов.