ҒИЖДУВОН ТУМАНИ

ҒИЖДУВОН ТУМАНИ — Бухоро вилоятидаги туман. Вилоятнинг шим.шарқий чеккасида жойлашган. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган.: 1935 — 38 й. ларда Акмал Икромов тумани номи билан юритп. тган. Шим.. шарқ ва жан.шарқдан Навоий вилоятининг Конимех, Кармапа. жан. дан Вобкент, ғарбдан Шофиркон туманлари билан чегарадош. Майд. 3,94 минг км,. Ахрлиси 239 минг киши (2005). Туманда 1 шаҳар (Ғиждувон). 1 шаҳарча (Зафаробол), 14 қишлоқ фуқаролари нинши (Армечан. Бук-тарой. Ғовшун, Зарангари. Кўкча. Поза1ари. Районобод, Соктари. Сарвари. Сармижон, Улфатбиби. Файзул. та Юпусов. Фиришкент. қорахони) бор. Маркази — Ғиждувон ш.

Т а б и а т и . Туман хулудинннг ер юзаси ғарбга пасайиб борувчи текис-лпкдан иборат. Шим. катта қисмини Қизилкум чўли эгаллаган. Шим ва шим.-шарқида Қоратоғ тизмасинмнг ғарбий чеккалари жойлашган. Шўр-кўл сув омбори атрофи тўлқпнсимон плато. қирлардан, Зафаробод шаҳарчаси чеккалари емирилган паст тоғлардан иборат. Энг баланл жоилари 485—505 м (Кўкча тоги. та). Ғиждувон ш. атрофида бал. 240—248 м.

Ғиждувон туманининг шим.-ғарбий қисмида жойлашган Оёқоғитма берк ботиғининг нисбий чуқурлиги 133 м бўлиб, унинг марказий қисми ташлама сувлардан ҳосил бўлган Оёқоғитма кўлидан иборат. Иқлими субтропик белгиларга эга бўлган кескин континентал чўл иклими. Янв. нинг ўртача т-раси 0°, — Г, июлники 26—28°. Энг паст т-ра —25° (1969, 1984), энг юқори т-ра 45° (Қумликлардаги очиқ жойларда 60—70°). Йилига 130—150 мм ёғин тушади (асосан, қиш ва баҳор ойла-рида ёғади). Ёзи қуруқ ва узоқ давом этади. Вегетация даври 200—210 кун. Туман Зарафшон дарёсидан чиқарил-ган Султонобод, Жилвон, Қалқон-руд, Пирмаст ариқлари, Аму-Бухо-ро машина канали системасидаги тар-моқлар орқали сув билан таъминланади. Шўркўл канали ўтказилиши туфайли Қутчи, Жилвон мавзеларида янги ерлар ўзлаштирилди.

Тупроғи суғориладиган ерларда ўтлоқи-воҳа ва тақирли воҳа тупроқлар. Чўл зонасида эса сур-қўнғир, чўлқумли, тақирсимон шўрхок туп-роқлар тарқалган. Орасида тақир туп-роқлар ва тақирлар ҳам учрайди. Ўсим-лик ва ҳайвонот дунёси воҳа ва чўл зонасига хос. Чўлда илоқ, арпагон, ялтирбош, черкез, каррак, оқпечак, шувоқ, селин, сассикковрак, аччиқ-мия, шўра, партак, сингрен, қўн-ғирбош, донашўр, оқ жангал, юлғун, қандим, қора саксовул; сувга яқин ерларда қамиш, қўға, бўйра қамиш (эриантус), юлғун кўп. Ёввойи ҳайвонлардан жайран, қарсоқ тулки, чиябўри, толай қуёни; юмронқозиқ ва б. ; судралиб юрувчилардан бўғма илон, кўлбор илон (гюрза), эчке-мар, калтакесак, агама, тошбақа, дашт типратикани; қушлардан қора каптар, тувалоқ, каклик, зарафшон қирғовули, бургут, қора бовур, оқ бовур, бизғалдоқ учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, қозоқ, укра-ин, татар, бошқирд, туркман, ар-ман, озарбайжон, белорус ва б. мил-лат вакиллари ҳам яшайди. Аҳрлининг ўртача зичлиги 1 км2 га 60,8 киши. Шаҳар аҳолиси 43,6 минг киши, қишлоқ аҳолиси 195,4 минг киши (2005).

Хўжалиги. Туманда пахта тозалаш, пиво ва яхна ичимликлар, мева-сабзавот консерва з-длари, «Бухоротекс» тўқимачилик корхонаси, автокорхоналар, қурилиш ташкилотла-ри, МТП, гилам тўқиш, пойабзал ф-калари, миллий кулолчилик, қан-долатпазлик, нон цехлари, деҳқон бозори, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Туманда ҳунармандчилик (бешиксоз-лик, кулолчилик, темирчилик, каш-тачилик, заргарлик, кулчапазлик, ҳолвапазлик ва б.) қадимдан ривож-ланган.

Қ. х. да пахтачилик ва ғаллачилик асосий урин тутади, чорвачилик, сабзавотчилик тармоқдари ҳам му-ҳимдир. Суғориладиган 22,1 минг га ернинг 10,8 минг гектарига пахта, 7,2 минг гектарига дон, 3,1 минг гектарига ем-хашак экинлари, шунинг-дек, картошка, сабзавот ҳам экила-ди. Ғиждувон ўрмон хўжалиги (майд.28,5 минг га) ташкил қилинган (1980 й. дан). У Ғиждувон, Мингчинор, Шўркўл, Ўртачўл бўлимларидан иборат: 2,2 минг гектари ўрмонзор, 27 гектари мевали боғ, бодомзор, 12 гек-тари токзор, 41 гектари плантация. Қолган ерлари — яйлов. Ширкат, де-ҳқон, фермер хўжаликлари бор. Туман жамоа ва шахсий хўжаликлари-да 2,2 минг қорамол (шу жумладан, 741 сигир), 3,5 мингдан зиёд қўй ва эчки, 13,6 минг парранда боқилади (2004).

Ғиждувон туманида 66 умумий таълим мактаби, лицей, 5 касб-ҳунар коллежи ва ўкув муассасалари фаолият курсатади. Туман марказий кутубхонаси ва унинг 55 та тармоғи (345,4 минг нусха асар), 21 клуб муассасаси, маданият уйла-ри, маданият ва истироҳат боғи, му-зейлар бор. 35 спорт иншооти (шу жумладан, 5 стадион, 2 спорт са-’ройи, теннис корти, спорт заллари спорт майдончалари ва б.) мавжуд. 3 касалхона, 2 поликлиника, стомато-логия поликлиникаси, 4 ҳудудий по-ликлиника, қишлоқ врачлик амбула-торияси, 50 қишлоқ врачлик пункта, 15 фельдшер-акушерлик пункти, 2 диспансер, аёллар консультацияси, дорихоналар, 2 соғломлаштириш мас-кани аҳолига хизмат курсатади.

Тошкент—Бухоро—Туркманобод халқаро автомобиль йўли, Бухоро — Тошкент т. й. туман ҳудудидан ўтган. Туман марказидан Бухоро ва вилоят-нинг бошқа шаҳарларига автобуслар қатнайди.

Ғиждувон туманида Абдухолиқ Ғиждувоний масжиди ва мақбараси (12-а.), Улуғбек мадрасаси (1432—33), Тошмасжид ва Деҳқонобод хонақоси (15—16-а. лар), Хожа Соктари масжиди (17-а.), Чор-су масжиди ва б. қадимий меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган. 1931 й. дан «Ғиждувон ҳаёти» газ. чоп эти-лади.

Исроил Назаров, Худойназар Тошев.