ҒАЙРАТИЙ

ҒАЙРАТИЙ (тахаллуси; асл номи Абдураҳим Абдуллаев) (1902.15.2 — Тошкент — 1976.17.1) — Ўзбекистон халқ шоири (1972). Дастлаб «Намуна» мактаби (1917—18) ва ўқитувчилар тайёрлаш 2 йиллик курсида (1918—19) ўқиган. Тошкентдаги тўлиқсиз ўрта мактабда ўқитувчилик қилгач (1919 — 23), Бокуга бориб, ўқитувчилар семинариясида таҳсил олган (1926). Тошкент қ. х. машинасозлиги з-дида ишчи ва адабиёт тўгараги раҳбари (1928—31), Ўзбекистон давлат нашриё-тида муҳаррир (1931 — 35), Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида адабий эмакдош (1942), мактаб ўқувчилари саройида адабиёт тўгараги раҳбари (1946—76).

Илк шеърлар тўплами — «Эр тову-ши» (1927). Шундан сўнг Ғайратийнинг «Яшаш тароналари» (1928), «Темп» (1931), «Олов танлар» (1932), «Танланган асарлар» (1934), «Севги» (1939), «Олтин ёшлик» (1940), «Аср садоси» (1972) каби шеърлар ва «Қутулиш» (1928), «Ҳашар» (1929), «Қора юраклар» (1931), «Ҳикоялар» (1957) каби ҳикоялар тўпламлари, «Оқин ҳукми» (1931), «Узоқдаги ёр» (1967), «Бахмал қирғоқ» (1971) қиссалари нашр этилган. Ғайратий 30-й. лар адабий жараёнида фаол иштирок этиб, шу давр ғоялари ифо-даланган шеърлари, айниқса, уйғур халқининг мусибатли ўтмишига бағишланган «Онамга хат» (1935) ва «Жинаста» (1937) достонлари билан машҳур бўлган. Ғайратийнинг 2-жаҳон уруши йилларида миллатчиликда айбланиб, Ёзувчилар уюшмасидан чиқарилиши унинг кейинги ижодий тақдирига салбий таъсир кўрсатган. У ўзини ғоявий жиҳатдан оқлаш мақсадида Ҳамза, Фурқат ва Завқийга бағишланган «Ўлмас қўшиқ», «Шоир» (1955), «Ғурбатда Фурқат» (1959), «Бизнинг Ҳам-за» (1966) каби достонлар ҳамда ате-истик мавзуда ҳикоялар ёзган. Ғайратий болаларга бағишлаб «Йўқолган бола» (1935), «Ўрмон мушуги», «Тош-соқа канали» (1940) достонларини, «Менинг ёшлигим» (1935), «Унутил-мас кунлар» (1957), «Рустамнинг сар-гузашти» (1961) қиссаларини ёзган. Шунингдек, Ғайратийнинг болалар ҳаётидан олинган «Омон», «Тинчлик ўрмони», «Учрашув», «Ўрмонда», «Қанотли дўстлар», «Али кичкина», «Тугмача-гул» каби пьеса ва инсценировкалари мавжуд. Уларнинг аксари республика қўғирчоқ театрларида саҳналаштирилган.

Ғайратий республика ўқувчилар саройидаги адабиёт тўгарагига раҳбарлик қилган. Бу тўгаракдаги шогирдлари орасидан кейинчалик Э. Воҳидов, Х. Са-лоҳ, Ю. Шомансур, Сайёр, А. Эшонов сингари шоир ва ёзувчилар етишиб чиққан.

Ас. Танланган асарлар [2. ж. ли], 1—2ж. Т., 1973—75; Тараннум ватабассум [Шеърлар], Т., 1975; Қуёш меҳри [Шеърлар], Т., 1978; Қуёшга муҳаббат, Т., 1980.

Ад. Шарипов М., Ғайратий [Адабийтанқидий очерк], Т., 1961; Мамажонов С ., Ғайратий [Адабий портрет], Т., 1972.