ҒАРИБИЙ

ҒАРИБИЙ (тахаллуси; асл номи Мулла Умрзоқ Абдували ўғли) (1877, ҳоз. Фарғона ш. ўрнидаги Ёрмозор қишлоғи — 1961, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи) — шоир. Ҳувайдо шажарасидан. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Ҳиротлик Ислом шайх пири муршиди тариқатида бўлган. Ота касби гилкор — сувоқчилик билан шуғулланган.

Ғарибий асосан ўзбек тилида, қисман форстожик тилида ижод қилган. Адабий мероси 14000 мисра атро-фида, шеърлари 1000 га яқин. Улардан 850 таси ғазал, 70 мухам-мас, қолганлари мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида ёзилган. 1911 й. да «Ғарибий» тахаллуси билан ёзган шеърларини тўплаб, девон тузган. 1917—26 й. ларда «Мухбир», 1926 й. дан умрининг охиригача «Шуҳрат» тахаллусларида ижод қилган. Ғ. Муқимий, Фурқат, Рожий, Фироқий, Чархий каби шоирлар билан адабий ҳамкорликда бўлган. Шеърларининг кўпчилиги фалсафий-дидактик, диний-ахлоқий маз-мунда. Уларда олам, инсон ҳаётининг моҳияти, севгимуқаббат, вафо-садоқат, ҳаё, иффат, қаноат, шукр кабилар ҳақида фикр юритган. Кибру ҳаво, таъма, бад-нафсликни қоралаган, жамиятдаги ҳақсизликлардан шикоят қилган. Асарлари турли баёз ва тўпламлардан ўрин олган, 20-й. ларда мат-буотда эълон қилинган. 1951—54 й. ларда сиёсий қатағонга учраб қамалган. Шоирнинг «Девон»и, «Баёз»и, шеърий тўпламлари қўлёзмалари Қўқон адабиёт музей-ида, шеърий тўпламининг дастхат нусхаси қўқонлик А. Мадаминов қўлида сақтанади.

Бегали Қосимов