ҒАРЧИСТОН

ҒАРЧИСТОН, Гарчистон, Ғаристон — илк ўрта асрларла Мурғоб дарёсининг юқори оқимида жойлашган тоғли вилоят. Араб манбаларига кўра, бу вилоят шоҳлари «бараз банда» ёки «шор» унвони билан юритилган. Шу туфайли бу вилоятни баъзан Ғар-жаш-Шор деб ҳам аташган. «Ғарчистон» атамаси бақтрийча «ғар» — «тоғлар» ёки «ғар-ча» — яъни «тоғлик» маъносида, тогликлар юрти, мамлакатини англатган. 20-а. бошида ҳам Ўрта Осиёнинг паст-текисликлари аҳолиси Зарафшоннинг юқори оқими бўйлари ва Помирдаги тоғликларга нисбатан «ғалча» атамасини қўллаган.

«Шоҳнома»да Ғарчистон «Ғарчгон» шаклида қайд этилган. Ривоятларга кўра, Эрон шоҳи Феруз (Перўз) Ғарчистон ҳокими ёрдамида биродари Ҳурмузд устидан ғалаба қозонган. 826—827 й. да Абдуллоҳ ибн Тоҳир ҳукмронлиги даврида Ғарчистон вилояти халифаликка 100 минг дирҳам ва 1 ёки 2 минг қўй миқдорида хирож тўлаган. 10-а. да Ғарчистон ҳокимлари Ғузганон шоҳига тобе бўлишган. Улар сомонийларга хирож тўламай, фақат совға-салом юборганлар, холос. Ғарчистонда 10 та шаҳар, қишлоқ ва жоме масжидлари бўлган. шаҳарда ҳоким сагюйлари, работлар Ғарчистоннинг бош шаҳри Обшин (ёки башин) Марварруд дарёси бўйида жойлашган. Ғарчистонда етиштирилган шоли хуросон ва Балхнинг бошқа шаҳарларига чиқарилган. 10-а. да Ғарчистонда, шунингдек, каррамийлар мазҳаби тарафдорлари кенг тарқалган. Аббо-сийлар халифалиги даврида Ғарчистоннинг ўз зарбхонаси бўлган. Ғарчистонни кўп асрлар идора этиб келган шорийлар сулоласи 1030 й. султон Маҳмуд Ғазнавий томонидан тугатилган. 17-а. да Ғарчистон кенг, обод вилоят бўлиб, унда 50 га яқин қишлоқ, шунингдек, кўплаб тоғ қалъалари ва истеҳкомлари жойлашган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С., Исто-рическая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязмчньш источникам IX – начала XIII вв„ Т., 1996.