ҒАРБИЙ ВИРГИНИЯ

ҒАРБИЙ ВИРГИНИЯ — АҚШнинг шарқий қисмидаги штат. Майд. 62,7 минг км2. Аҳолиси 1,8 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Чарлстон ш. Ер юзаси шаркдан (энг баланд жойи 1481 м) ғарбга, Огайо дарёси водийсига пасайиб борувчи (250—300 м) платодан иборат. Иклими мўътадил, илиқ ва сернам. Янв. нинг т-раси — 1° дан 5° гача, июл-ники 23—25°. Йиллик ёғин 900—1250 мм. Йирик тошкўмир конлари бор. Шунингдек, нефть, табиий газ, туз, қурилиш материаллари қазиб олинади. Саноатининг етакчи тармоғи — қора металлургия, кокс кимёси. Алю-миний саноати ривожланган. Кимёвий толалар, пластмасса, синтетик каучук ишлаб чиқарилади. Ғарбий Виргинияда ишлаб чиқариладиган электр энергияси бошқа штатларга ҳам узатилади. Қ. х., асосан, шаҳар аҳолисини озиқовқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Қ. х. нинг етакчи тармоғи — чорвачилик. Аппалачи водийсида боғлар барпо қилинган.