ҒАРБИЙ СИБИРЬ ТЕКИСЛИГИ

ҒАРБИЙ СИБИРЬ ТЕКИСЛИГИ (пасттекислиги) — Ер шаридаги йирик аккумулятив текисликлардан бири. Қозоғистон паст тоғлари текислиги ва Олтой тоғларидан шим. да ва ғарбда Урал тоғлари, шарқда Ўрта Сибирь ясситоғлиги орасида жойлашган. Шим. дан жанубга 2500 км, ғарбдан шарққа 1000—1900 км га чўзилган, майд. 3 млн. км2 га яқин. Ер юзаси текислик. Бал. 50— 150 м дан (шим. ва марказий қисмида) 300 м гача (ғарби, жан. ва шарқида). Ер юзаси текислик. Ғарбий Сибирь Текислиги герцин бурмаланиши даврида ҳосил бўлган. Замини палеозой ётқи-зиқларидан тузилган бўлиб, уларнинг усти денгиз ва қуруқлик мезокайно-зой жинслари (гил, қумтош, мер-гель) билан қопланган. Энг ёш, антропоген ётқизиқлари жан. да аллювиал ва кўл ётқизиқлари, шим. да музлик, денгиз ва музлик-денгиз ётқизиқларидан иборат. Бўш қатламларда чучук ва минераллашган ер ости сувлари (жумладан, намакоблар), шунингдек, қайноқ сушгар (100— 150° гача) бор. Фойдали қазилмалардан нефть ва табиий газнинг катта конлари топилган.

Иқлими континентал, совуқ. Ўртача йиллик т-ралар шим. да —10,5% жан. да 1—2°, янв. нинг ўртача т-раси шим. да —28°, жан. да —16°, июлники шим. да 4°, жан. да 22°. Вегетация даври чекка жан. да 175—180 кун. Йиллик ёғин тундра ва дашт зоналарида 200—250 мм, ўрмон зонасида 500—600 мм. Текислик ҳудудидан умумий уз. 250 минг км дан ортиқ 2000 дарё оқиб ўтади. Энг йириклари — Обь, Енисей, Иртиш. Текисликнинг шим. тундра зонаси бўлиб, тун-дра арктика ва глейли тундра тупроқларида арктика ўсимликларидан йўсин ва лишайник ўсади, жан. ни эса бутазор тундра қоплаган. Жан.-рокда ўрмонли тундра минтақаси бўлиб, торф-глейли, глейлиподзол ва ботқоқ тупроқтарда бутазор тундра, қррақарагай-тилоғоч ва ботқоқ ўсимликлари ўсади. Ғарбий Сибирь Текислигининг каттагина қисми ўрмон (ўрмон-ботқоқ) зонасига мансуб. Подзол тупроқларда қорақарағай, оққарағай, кедр, қарағай, сибирь тилоғочи ўсади. Қўгнғир айиқ. силовсин, росомаха, сувсар, қун-дуз, колонок, соболь, лось, сибирь елиги, бурундуқ, ондатра яшайди.