ҒАРБИЙ СИБИРЬ НЕФТЬ-ГАЗЛИ ҲАВЗАСИ

ҒАРБИЙ СИБИРЬ НЕФТЬ-ГАЗЛИ ҲАВЗАСИ — Ғарбий Сибирь текислигида жойлашган, дунё бўйича энг йирик нефть-газли ҳавза. Майд. 3,5 млн. км:. Тектоник жиҳатдан Ғарбий Сибирь Нефть-Газли Ҳавзаси-г. ҳ. Ғарбий Сибирь плитасида жойлашган, ғарбда Уралнинг герцин бурмаланишлари, шарқда Сибирь плат-формасининг қад. дўнгликлари, жан. да Қозоғистон, Олтой, Томь-Коливан, Олатов ва Ғарбий Саян бурмаланишларининг каледон ва герцин структу-ралари билан чегараланган. 1953 й. бурғи қудуқлари ёрдамида Обь дарёсининг қуйи қисмида дастлабки газ кони ва 6 й. дан сўнг Конда дарёсида нефть кони топилган. 1971 й. нинг март ойига келиб эса, 168 та нефть, газ ва газ-нефть конлари очилган. Ҳавза ҳудуди юра, бўр, палеоген, камроқ даражада неоген даврининг терриген ётқизиқларидан ташкил топган. Ҳав-занинг нефть-газлилиги юра ва бўр даври ётқизиқлари билан боғлиқ, кесимда қумтошларнинг 40 дан ортиқ маҳсулдор қатлами ажралиб туради. Нефтли ва нефть-газли уюмларнинг кўп қисми (80% дан ортиқ) 2000 — 3000 м чуқурликда; газли ва газ-кон-денсатли уюмлар (80% чамаси) 2000 м чуқурликда тўпланган. Ҳудуддаги нефть конлари каби газ конлари ҳам юқори дебитли (нефть 200 т/сут, газ 5 млн. м3/сут). Ғ. С. н.г. ҳ. нефти кимё саноати учун қимматбаҳо хом ашёдир. Зичлиги 0.88 г/см3 дан ортиқ эмас, таркибида олтингугурт миқдори кам (1,1% гача), парафин 0,5% дан кам, бензин фракцияларининг таркиби юқори (40—60%). Юра ётқизиқларидаги нефть бўр ётқизиқларидагига қараганда анча енгил. Газ таркибида 90—98% метан, 1—4% оғир углево-дородлар, 3—6% азот, 0,1—2% угле-род икки оксиди мавжуд.