ҒАРБИЙ ШПИЦБЕРГЕН

ҒАРБИЙ ШПИЦБЕРГЕН — Шпицберген архипелагидаги энг катта орол, Норвегия ҳудуди. Майд. 39 минг км2. Қирғоқлари фьордли. Ер юзининг катта қисми тоғлик. Энг баланд жойи 1712 м (Ньютон тоғи). Метаморфик ва чўкинди, қисман отқинди жинслардан тузилган. Сўнган вулканлар ва иссиқ булоқлар бор. Ҳудудининг ярмидан ортиғи музлик (21,2 минг км2). Иқтими арктика иқлими. Йиллик ёғин ғарбида 300—400 мм, марказий қисмида 200 мм. Асосан, қор шаклида ёғади. Ўсимлик кам. Тош-кўмир қазиб олинади. Маъмурий маркази — Лонгьир. Резерватлар ташкил этилган.