ҒАРБИЙ КОРЕЯ ҚЎЛТИҒИ

ҒАРБИЙ КОРЕЯ ҚЎЛТИҒИ — сариқ денгиздаги қўлтиқ, Корея ва Хитой қирғоқлари яқинида. Чуқ. 50 м гача, қирғоққа яқин қисмлари саёз. Қоятошли ороллар бор. Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (бал. 10 м гача). Асосий портлари; Нампхо, синийжу (КХДР), Даньдун, Дальян ва Люйшунь (Хитой).