ҒАРБИЙ ГАТ ТОҒЛАРИ

ҒАРБИЙ ГАТ ТОҒЛАРИ, Ғарбий Гҳота тоғлари, Саҳядри — Ҳиндистон я. о. даги тоғлар, Ҳиндистон ҳудудида. Декан ясситоғлигининг чекка ғарбий, баланд қисми. Уз. 1800 км чамасида. Энг баланд жойи 2698 м (Анаймуди чўққиси). Асосан, гнейс ва базальт жинслардан тузилган. Ғарбий ён бағри Арабистон денгизига зина-поялар ҳосил қилиб тушган, шарқий ён бағри Декан ясситоғлиги томон пасайиб борувчи қия текислик. Жан,да Нилгири, Анаймалай, Кардамон тоғлари бор. Шим. қисми қирлардан иборат. Икдими субэкваториал, мус-сонли. Шамолга рўпара ён бағирларида йиллик ёғин 2000—5000 мм, шар-қида 600—700 мм. Ғарбида доим яшил сернам ва барг тўкувчи тропик ўрмонлар, шарқида саванна ва сийрак ўрмонлар бор. Миллий боғлар ташкил этилган.