ҒАРБИЙ БЕНГАЛИЯ

ҒАРБИЙ БЕНГАЛИЯ — Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги штат. Бенгалия қўлтиғи соҳили, Ганг дарёси дель-тасининг ғарбий қисмини эгаллайди. Майд. 887 минг км2. Аҳолиси 80,2 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Калькутта ш. Ғ. Б. дунёда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан. Рельефи аллювиал пасттекислик. Ғарбий қисмида қирлар (бал. 300—400 м), шим. да Ҳимолай тоғи тизмалари (энг баланд жойи 4000 м) бор. Иқлими муссонли, тропик сернам иқлим. Йиллик ёғин 1400—1800 мм, тоғларда 3000 мм дан зиёд. Дек. ойининг ўртача т-раси 19°, май ойиники 30° гача.

Ғарбий Бенгалия — Ҳиндистоннинг иқтисодиёти ривожланган штати, муқим қ. х. районидир. Асосий экини — шоли. Шунингдек, сабзавот экинлари, хан-тал, рапс, дуккакли экинлар, тама-ки, маккажўхори экилади. Асосий техника экини — жут ва каноп. Шим. қисмида чой плантациялари бор. қирғоққа яқин сувларда ва дарёда балиқ овланади.

Ғарбий Бенгалия — мамлакатда саноатнинг барча тармоқлари, хусусан, енгил, оғир, озиқовқат саноатлари энг ривожланган штат. Майда корхона кўп. Раниганж ҳавзаси мамлакатда қазиб олинадиган кўмирнинг 1/3 қисмини беради. Металлсозлик ва маши-насозлик корхоналарида саноат жиҳозлари, станоклар, электр жиҳозлар, кемалар, т. й. вагонлари, авто-мобиль ва мотоцикллар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, кимё, ип газлама, ойна-шиша, кўн-пойабзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Саноат корхоналарининг аксари қисми Калькутта ва унинг атрофидаги шаҳарларда жойлашган.