ҒАРБ

ҒАРБ — уфқнинг, дунёнинг 4 асосий томонларидан бири. Шим. га қараб турган қузатувчининг чап томонида. Осмон соЬерасида Ғарб олам (осмон) экватори билан ҳақиқий уфқ чизиғи кесишган иккита нуктадан бири. Ғарб ёки XV (\уе„1) билан белгиланади. Ўрта асрларда Ғарб ўрнига мағриб атамаси ишлатилган. Африканинг шим.-ғарбий қисми, Тунис, жазоир, Марокаш Мағриб деб, Атлантика океани, Ўрта денгиз Мағриб денги-зи, Саҳрои Кабир, Судан чўллари Мағриб чўллари деб аталган. Мағрибдан машриққача деганда Африкадан Хитойгача бўлган ҳудуд тушунилган.