ҒАЛЛАОРОЛ

ҒАЛЛАОРОЛ — Жиззах вилояти Ғал-лаорол туманидат шаҳар (1973 й. дан), туман маркази. Т. й. станцияси. Вилоят маркази (Жиззах ш.) дан 30 км ғарбда. Тошкент — Самарқанд т. й., Катта Ўзбекистон тракти ёқасида. Аҳолиси 23 минг киши (2005). Пахта тозалаш, ғишт, қ. х. техникасини таъмирлаш, сутни қайта ишлаш з-длари, парран-дачилик ф-каси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. кичик, ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, қўшма корхоналар фаолият кўрсатади.

Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб муассасалари, Хотира боғи бор. Стадион, спорт заллари, спорт майдончалари ва б. спорт иншо-отлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Ғаллаоролдан Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Тошкент — Самарқанд электр поезди шаҳар ҳудудидан ўтади.