ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ

ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ — Жиззах вилоятиг&т туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1931 й. гача Янгиқўрғон тумани деб аталган. Вилоятнинг ғарбий, жан.-ғарбий қисмида жойлашган. Шим. дан Фориш, шарқдан Жиззах, жан. дан Бахмал туманлари, жан.-ғарб ва ғарбдан Самарқанд вилояти билан чегарадош. Майд. 2,0 минг км2. Аҳолиси 128,1 минг киши (2005). 1 шаҳар (Ғаллаорол), 2 шаҳарча (Мар-жонбулоқ, Қўйтош), 11 қишлоқ фу-қаролари йиғини (Булоқбоши, Гулистон, Иттифоқ, Кўкбулоқ, Маданият, Мирзабулоқ, Мўлтоб, Мулкуш, тозауруғ, Қипчоқсой, Ғўбдин) бор. Маркази — Ғаллаорол ш.

Т а б и а т и . Туманнинг марказий ва ғарбий қисми текислик, шим. ва шим.-ғарбий қисми қир, баланд адир ва тоғлардан иборат. Шим. дан Нурота тизмалари, шарқцан Молгузар тоғи билан ўралган. Туман ҳудудининг катта қисми унинг марказий қисмидан шим. га 350400 м дан 1600-1900 м гача кўтарилиб борувчи текислик. Текислик Нурота тоғи этакларигача давом этади. Фойдали қазилмаларл. ш қўрғо-шин, рух, олтин, вольфрам. маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қум, шағал, гипс, гранит, оҳактош ва б. турли қурилиш материаллари мавжуд, шифобахш минерал сув манбаи бор. Иклими кескин континентал, ёзи қуруқ, қиши совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси —2°, июлники 32°. Йиллик ёғин 326 мм. Вегетация даври 240 кун. Тупроқлари сариқ тупроқ, лёсслардан иборат. Марказий ва шим. қисмидаги адирларнинг тупроғи лёсс устида ҳосил бўлган бўз, оч бўз, типик бўз тупроқ. Сойлик, жар кўп. Туман ҳудудидан Сангзор дарёси оқиб ўтади. Ёввойи ўсимликлардан қўнғирбош, ранг, ял-пиз, лола, лолақизғалдоқ, илоқ, қиёқ, шўра, шувоқ, янтоқ, наъматак, зира, зирк ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қобон, чиябўри, архар, қуён; судралиб юрувчилардан тош-бақа, заҳарли илонлар, эчкемар, кал-такесаклар; кемирувчилардан кала-муш, юмронқозиқ, дала сичқони; қушлардан бургут, тувалоқ, бедана, қирғовул, каклик, каптар яшайди; сув ҳавзаларида турли балиқлар учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва б. мил-лат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 61,9 киши. Шаҳар аҳолиси 32,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 91,6 минг киши.

X ў ж а л и г и . Ғ. т. да Маржонбулоқ ва Қўйтош вольфрам-молибден конлари, мева-консерва, шароб и. ч. корхонаси, паррандачилик акциядорлик бирлашмаси, автокорхона, МТП, сутни қайта ишлаш, қ. х. техникасини таъмирлаш, пахта тозалаш, ғишт з-длари бор. 230 га яқин фирма, ўрта бизнес, кичик корхона, микрофирмалар фаолият кўрсатади. «Ғаллаорол — Иордания», «Ғаллаорол — Туркия», «Ғал-лаорол — Белогорск», «Волластонит» (Қўйтошда) қўшма корхоналари ишлаб турибди.

Қ. х. да ғаллачилик, боғдорчилик, токчилик, чорвачилик (шу жумладан, қоракўлчилик) ривожланган. Экин майдонларига дон, сабзавот, картош-ка, полиз ва озуқа экинлари экилади. Ширкат, фермер хўжаликлари, ўрмон хўжалиги илмий и. ч. бирлашмаси, уруғчилик фирмаси ва б. бор. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларда қорамол, қўй ва эчки, парран-да, йилқи боқилади. Туман ҳудудидаги каналлар уз. 76 км, зовурлар уз. 106,6 км.

90 га яқин умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси ва унинг 33 та тармоғи (244 минг нусха асар), 11 маданият уйи, 15 клуб муассасаси мавжуд. «Олтин бошоқ» ашула ва рақс, «Гаштак» фольклор-эт-нографик дасталари фаолият кўрсатади. Стадион, спорт заллари ва б. спорт иншоотлари бор. Туман марказий касалхонаси (520 ўрин), 4 поликлиника, туғруқхона, 55 фельдшер-акушерлик пункти, 10 қишлоқ-врачлик ам-булаторияси, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан Катта Ўзбекистон тракти ва т. й. ўтган. Туман марказидан Тошкент, Самарқанд, Жиззах ш. лари, вилоятнинг Бахмал, Гагарин, Пахтакор, Дўстлик ш. ларига автобуслар қатнайди. Тезю-рар Тошкент — Самарқанд электр поезди туман ҳудудидан ўтади.

Ғаллаорол туманида Ойдинсой (мил. ав. 1-а.), Қўнғиртепа, Шахидтепа (1-а.), Алмантепа, Жалмантепа, Лапактепа, Пардакултепа, Нушкент каби тарихий археологик ёдгорликлар бор. «Ғалла-орол овози» туман газ. чоп этилади.