ҒАЛЛАБАНК

«ҒАЛЛАБАНК» — Ўзбекистондаги йирик акциядорлик тижорат банки. 1994 й. авг. да ташкил этилган. Бошқа-руви Тошкент ш. да. Банкнинг асосий йирик акциядорлари: «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси (32,5%), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (25,0%), Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (12,5%), «Пахтабанк» (12,5%), шунингдек, дон маҳсулотлари ҳудудий (вилоят) акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналари ва б. Акциядорлари сони 5263 та, улардан 3 мингдан ортиғи жисмоний шахслар. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда 13 минтақавий (вилоят) филиали, 18 та туман филиаллари ва 68 та мини банки, 141 та жам-ғарма шохобчалари мавжуд (2005). Банк фаолиятининг асосий йўналишлари — ғалла ва бошокли дон маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик субъектларига, ун ва нон саноати корхоналарига банк хизматлари кўрсатиш, шу тармокларга чет эл инвестицияларини, илғор технологияларини жалб қилиш, мамлакат дон ва ун маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга, республиканинг ғалла мустақилли-гига эришишига ёрдам кўрсатиш ва б. дан иборат. Банк 1994 й. ноябрдан бошлаб чет эл валю-тасида банк амалиётларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицен-зияга эга, 1996 й. дан қимматли қоғозлар бозорида иштирок этади. «Тошкент» фонд биржасида ўз бро-керлик идорасини очган. 1999 й. дан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қ. х. маҳсулотлари ҳисоб-китоб жамғармасининг молиявий агенти сифатида фаолият олиб боради. Лойиҳаларни молиявий таъминлаш ва корпоратив мижозлар билан бирга чакана мижозларга ҳам барча банк хизматларини кўрсатадиган универсал тижорат банки ҳисобланади. Аҳолига валюта айирбошлаш соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича 70 та шохобчага эга (шундан 20 таси Тошкент ш. да).

Банк Халқаро тикланиш ва тарацкиёт банкининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш» лой-иҳасини амалга оширишда фаол иштирок этади. Банк деҳқон ва фермер хўжаликларига минитехнологиялар олиш учун молиявий лизинг хизматлари, халқаро молиявий ташкилотларнинг кредит линиялари ҳисобидан кредитлар ажратиш, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар и. ч. бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва б. йўналишларда ҳам хизматлар кўрсатади.

2005 й. да турли мулкчилик шаклларидаги 58,0 мингдан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатди (2001 й. да 23927 та мижозга хизмат кўрсатган). Банкнинг (млн. сўм) устав капитали – 4958,1 (1994 й. да 8,0 млн. сўм бўлган); жами активлари — 100918,9; жами капитали — 16258,2; жами кре-дит қўйилмалари — 56111,5; кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ажратилган кредитлар — 6225,4; соф фойда (баланс бўйича) — 2616,5 (2005, 1 янв.).

Икромжон Ўринбоев.