ҒАЛАБА ЧЎҚҚИСИ

ҒАЛАБА ЧЎҚҚИСИ — Тяньшан тоғларидаги энг баланд чўққи. Бал. 7439 м. Қақшалтов тизмасида, Хонтангри чўққисидан 20 км жан. да. Ён бағирларида йирик музликлар бор. Ғ. ч. га биринчи марта (1938 й. да) А. А. Летавет бошчилигидаги экспедиция чиққан. 1943 й. да П. Н. Рапасов бошчилигидаги экспедиция чўққининг ҳақиқий баландлигини аниқлади ва унга Ғалаба чўққиси деб ном берилди.