ҒАФУРОВ

ҒАФУРОВ Шамсуддин (1883 – Самарқанд — 1963) — меъмор, ганчкор уста. Ҳунарни отаси уста Ғафур билан бирга ишлаб ўрганган; уста Саъдулла, уста Абдуқодирлар билан бирга ишлаб малакасини оширган. Калонтаров уйи (1894), Боги Баланд масжиди (1900), Хўжа Нисбатдор масжиди (1901), Шайбонийхон масжиди, Хушвақтбой уйи (Самарқанд вилоятида) ва б. ни безашда қатнашган. Давлат ва хусу-сий уйлар қурилишида иштирок этиб, уларни ганч ўймакорлиги билан безади: Навоий номидаги адабиёт музейи биноси (1940), Муқимий театри (1942—43), Навоий театри (1947) ва бошқалар. Ғ. Шердормад-раса тоқиларини тиклашда (1926), Улуғбек мадрасасининг шим.-шарқий минораси муқарнаслари (1932), Тиллакори мадраса, Шоҳизинда ан-самбли (1934—45), Амир Темур мақ-бараси (1943—45), Шаҳрисабздаги Кўк гумбаз масжиди, Гумбази Сайидон (1954—55) ва б. меъморий обидаларни таъмирлашда фаол иштирок этган. У ^яратган улги, ахта, андазалар ва ишларидан намуналар республика музейларида сақланади.